Асосий мазмунга ўтиш

Сув спорти

Бугун сув полоси бўйича Жаҳон чемпионати бошланади, илк рақибимиз - АҚШ

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Баҳсларни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бугун Сербиянинг Белград шаҳри мезбонлигида ўтадиган сув полоси бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига старт берилади. 

Эътиборлиси, дунёнинг энг кучли 16 жамоаси ичида Ўзбекистон аёллари ҳам бор. Вакилаларимиз дастлабки турда АҚШ билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланиши режалаштирилган.

Қуйида мусобақанинг биринчи кун тақвими билан танишиш имкониятига эгасиз.

А гуруҳи:

Қозоғистон - Италия
Туркия - Венгрия

Б гуруҳи:

Япония - Греция
Ўзбекистон - АҚШ

C гуруҳи:

Жанубий Африка - Нидерландия
Канада - Австралия

Д гуруҳи:

Хорватия - Испания
Сербия - Янги Зеландия.

Баҳсларни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон сузиш федерацияси матбуот хизмати

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ