Бугун туғилган кунини нишонлаётган Ўзбекистон МТЖ аъзоси клуби билан шартномани узайтирди

  • 19 Dec 13:01
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингииз бор, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов ҳозирда Эроннинг "Персеполис" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Жамоа ўтган мавсумда ҳамшаҳари "Истиқлол"ни ортда қолдириб, мамлакат чемпиоинга айланган эди. Ҳамюртимиз ўтган мавсум бир қанча ўйинларни қутқарган эди. 

Tecno

2025 йилда амалдаги шартнмоаси якунланадиган Ўрунов "қизиллар" билан келишувни узайтиради. "Икки-уч кундан кейин шартномани янгилайман", - деди ўзбекистонлик футболчи. Клуб спорт директори ҳам яқинда бу хабар расман эълон қилинишини маълум қилди. Бироқ ҳали расмий хабар берилмади.

Эслатиб ўтамиз, бугун 24 ёшга тўладиган вингер жорий мавсум Эрон Про-лигасида 8 та ўйинда қатнашди ва битта гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!