Бугун УЕФА Чемпионлар Лигасининг яна 2 та нимчорак финал тўқнашуви бўлиб ўтади

УЕФА Чемпионлар Лигасида нимчорак финал баҳслари "Барселона" - ПСЖ (1:4) ва "Лейпциг" - "Ливерпуль" (0:2) ўйинлари билан бошланганидан хабардорсиз. Бугун ушбу босқичнинг яна 2 та беллашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Буларнинг биринчиси Португалиянинг "Порту" ва Италиянинг "Ювентус" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлса, иккинчи қарама-қаршилик Испаниянинг "Севилья" ва Германиянинг "Боруссия" Дортмунд клублари ўртасида кечади. 

Ҳар иккала ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!