Бугун хоккей бўйича 2019 йилги жаҳон чемпиони аниқланади
Ads

Бугун Словакияда хоккей бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Кўпчиликнинг диққат-марказида бўлиб турган мазкур мусобақада ғолиблик учун Канада ва Финляндия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. 

Финал беллашуви Тошкент вақти билан 23:15 да старт олади. Мухлислар 18:45 дан бошлаб Россия ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги учинчи ўрин учун кечадиган беллашувни томоша қилишлари мумкин. Таъкидлаш жоиз, сўнгги икки йилдан бери бу мусобақада Швеция терма жамоаси ғалаба қозонаётган эди. Демак, бугун сўнгги икки йил ичида янги чемпион жамоа номини аниқлаймиз.