Бугун Зайнаб Дайибекова, Паола Плиего ва бошқа қиличбозларимиз жаҳон чемпионатида ўз иштирокини бошлайди

Шу кунларда Италиянинг милан шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Кечаги кунги саралаш баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Умида Илясова (рапира) ҳамда Жавоҳир Нурматов (шпага) муваффақият қозониб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритган эди. Бугун эркаклар рапира, аёллар сабля қуролларида саралаш баҳсларини олиб боришади. Мазкур дастурларда қатнашадиган таркибимизни қуйидагича:
 
Аёллар, сабля: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Паола Плиего, Фернанда Эррера;
 
Эркаклар, рапира: Муҳаммад Юсуф Асранов, Аҳмадиллохон Солиҳожиев, Иляс Молина, Дониёр Саъдуллаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!