Бугундан Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳслари старт олади

Бугун тунда УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган "Аталанта" - ПСЖ учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу беллашув пандемия сабаб Чемпионлар Лигаси жорий мавсуми регламентига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, битта ўйиндан иборат тарзда нейтрал майдонда ўтказилади. Хабарингиз бор, чорак финалдан эътиборан плей-оффнинг қолган учрашувлари Португалияда ўтказилиши белгиланган.

Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)