Бугундан Италияда 34-тур бошланади. "Женоа"ни сафарда қийин ўйин кутмоқда

1-3 май кунлари Италия чемпионатида 34-тур баҳслари бўлиб ўтади. Тур учрашувларининг иккинчи кунида "Женоа" сафарда ҳаракат қилади.

Давиде Баллардини шогирдлари 2 май санасида "Лацио" синовидан ўтишига тўғри келади. Бу беллашувда генуяликларга осон бўлмайди. Сабаби римликлар еврокубоклар йўлланмаси учун курашмоқда.

Элдор Шомуродов жамоаси эса айни пайтда ўртамиёна жамоаларга яқин поғонада бўлса ҳам, ҳавфли ҳудуддан унчалик узоқ эмас. "Женоа"нинг 18-ўриндаги "Беневенто" билан ўрасидаги фарқ 5 очкони ташкил қилади.

Шу боисдан мазкур учрашув Шомуродов жамоаси учун қимматли. Мағлубият ёки дуранг уларнинг зарарига ишлайди. Ғалаба камида ҳозирги ўрнини мустаҳкамлаши учун ёрдам беради.

Қуйида А Серия 34-тур ўйинлари билан танишинг (учрашувларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган):

1 май

18:00. Верона - Специя

21:00. Кротоне - Интер

23:45. Милан - Беневенто

2 май

15:30. Лацио - Женоа

18:00. Болонья - Фиорентина

18:00.Наполи - Кальяри

18:00. Сассуоло - Аталанта

21:00. Удинезе - Ювентус

23:45. Сампдория - Рома

3 май

23:45. Торино - Парма

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!