Бугундан "Странджа" турнири старт олади. Илк кунда 7 нафар боксчимиз жанг қилади!

Бугундан бошлаб Болгариянинг София шаҳрида 75 Халқаро “Strandja” турнири старт олади.

Мусобақанинг илк куни доирасидан 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилишади. Бугун баҳс олиб борадиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-54 кг Ҳужаназар Нортожиев - Башким Бажоку (Косова)

-54 кг Зиёвуддин Алижонов - Биллал Беннама (Франсия)

-60 кг Дилшод Абдумуродов - Рамеш Горкҳа (Ҳиндистон)

-60 кг Абдумалик Ҳалоков - Оуссама Морджане (Жазоир)

-67 кг Камронбек Турғунбоев - Данило Лозан (Украина)

-71 кг Иқболжон Ҳолдоров - Максим Молодан (Украина)

-80 кг Алоҳон Абдуллаев - Гиоргии Гутсаев (Грузия)

Баҳслар Тошкент вақти билан 18:00 дан бошлаб старт олади. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!