Бугунги "Арсенал" - "Манчестер Сити" ўйинини ким шарҳлайди?
Бугун Англия Премьер-лигаси 25-турининг марказий учрашуви бўлиб ўтади. Пешқадам ва чемпионлик учун асосий даъвогар "Манчестер Сити" Лондонда "Арсенал" меҳмони бўлади. Ушбу баҳс олдидан таниқлик шарҳловчи Даврон Файзиев ўз "Телеграм" каналида превью бериб ўтди.
"Ҳозирги кунда "Манчестер Сити" Европанинг энг кучли клуби. Бу гап Микель Артетага тегишли. Кечаги матбуот анжуманида айтди. Мураббийлик фаолиятини бошлаган клубга ҳурмат ёки собиқ шефига эътибор бўлиши мумкин. Аммо ўйлаб қарасак, натижалар ҳам шунга ишора этмоқда: кетма-кет ғалабалар. Кучли рақиблар билан. Доминантлик. Энг кучли лигада етакчилик.
"Арсенал" нима таклиф қила олади? Барча турнирларда сўнги 5 ўйинда 1 ғалаба, 2 мағлубият ва шунча дуранг. Шу жойда Микель Артета фактори ягона умид бўла олади. У "Ман Сити" тизимини, бутун таркиб имкониятини, Гвардиола ўйинларини жуда жуда яхши билади. Билим эса куч. Артета устозини яхшироқ ўрганган. Пеп у пайт бўлажак рақобат ҳақида ўйламаган. Шу билан бирга шогирд учун тақиқланган ёпиқ эшиклар ҳам бўлган",-дея ёзиб қолдирди.
Фикрлар