
Бугунги “Бавария” ЕЧЛни умуман қўлга кирита олмайди, ишонаверинг
“Бавария”нинг собиқ ҳимоячиси Вилли Саньоль собиқ жамоасини танқид қилди.
“Бугунги “Бавария”да муаммолар катта. Гвардиола 3 йил фақат ёшлар билан ишлади. Анчелотти эса тажрибали футболчиларга таянмоқда. “Бавария”га стабиллик етишмаяпти. Ҳозирда Бундеслига халқаро майдонда етакчи ролда эмас. “Бавария”да ҳозирги тезкор футболга дош бера оладиган ёш футболчилар йўқ. 4 та 33 ёшли футболчи билан Чемпионлар лигасини қўлга киритиб бўлмайди”, - деб айтиб ўтди франциялик собиқ футболчи Kicker нашрига берган интервюсида.
Фикрлар