Бугунги U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи қуръаси ҳақида батафсил. Кападзе жамоаси Олимпиада сари илк қадамни ташламоқда!

Бугун 2024 йилнинг апрель-май ойларида Қатарда ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланади

Маросим Тошкент вақти билан соат 12:00 да старт олади. Жамоалар қуръадан олдин саватчаларга қуйидагича тақсимланган (саватчаларни шакллантиришда 2022 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган U23 Осиё кубоги натижалари асос қилиб олинган):

g43kogk34okg

1-сават: Саудия Арабистони (мезбон), Ўзбекистон (мезбон), Япония, Австралия, Жанубий Корея (мезбон), Ироқ, Вьетнам (мезбон), Туркманистон, Таиланд (мезбон), Иордания (мезбон), Бирлашган Араб Амирликлари;

2-сават: Эрон, Кувайт (мезбон), Малайзия, Тожикистон (мезбон), Баҳрайн (мезбон), Мьянма, Сурия, Камбожа, Индонезия (мезбон), Ҳиндистон, Сингапур;

3-сават: Яман, Хитой Тайпейи, Бангладеш, Қирғизистон, Шарқий Тимор, Гонконг, Ливан, Малдив ороллари, Лаос, Фаластин, Уммон;

4-сават: Мўғулистон, Афғонистон, Филиппин, Бруней, Хитой (мезбон), Гуам, Макао, КХДР, Покистон, Қатар.

ШФОашоы

Қуръада жамоалар 11 гуруҳга бўлинади (10 та гуруҳда 4 тадан, 1 гуруҳда 3 та жамоа бўлади). Гуруҳ ғолиблари ва гуруҳда 2-ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4 жамоа Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритади. (Қатарнинг саралаш босқичида ўйинлари ўртоқлик мақомида бўлади — унинг натижалари жадвалда акс эттирилмайди).

Саралаш босқичи ўйинлар жорий йилнинг 4-12 сентябрь кунлари марказлашган ҳолда мезбон мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган. Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси жойлашадиган гуруҳ учрашувлари юртимиз майдонларида бўлиб ўтади. Демак, Ўзбекистон 1-саватча жамоалари ва мезбон сифатида ажратиб олинган жамоалар билан бир гуруҳдан ўрин олмайди.

Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё кубоги мусобақаси Париж-2024 олимпидадаси учун йўлланмаси берувчи турнир ҳисобланади.

Қуръа Тошкент вақти билан 12:00 да старт олади. Уни, қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин:


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!