Булар "Барса"нинг келажаги!

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес каталонияликлар сафида порлаётган ёш ўйинчилар ҳақида фикр билдирди.

- Педри ва Гави 20 йил аввалги мен билан Иньестадан кучли. Улар ҳозирнинг ўзида муҳим роль ўйнаяпти.

Ансу Фатига келсак, у мавсумнинг иккинчи ярмида асосий вазифалардан бирини бажаради. Биз уни аста-секин ўйинга киришиб олишига имкон бердик. Лекин чемпионатнинг қолган қисмида унга кўп нарса боғлиқ бўлади, - деди Хави Эрнандес.

20 ёшли Педри жорий мавсумда Испания чемпионатида 14 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта тўп ёздириб қўйди.

18 ёшли Гави эса, Ла Лигада ўн тўртта ўйинчида битта ассист қайд этди. 20 ёшли Ансу Фати 14 та баҳсда учтадан гол ва ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!