Булардан дўст чиқмайди!
“Манчестер Сити” тарихидаги энг катта трансфер эгаси Жек Грилиш британиялик журналистлар билан муносабати ҳақида гапирди.
- Мен оммавий ахборот воситалари ходимлари билан дўстлашишни истамайман. Табиийки, менга танқидлар қаердан пайдо бўлаётганини биламан. Мамлакатимиз журналистлари ўз ҳамюртларини танқид қилишга ўч, айниқса, бу футболчи дунёнинг энг кучли клубларидан бирида тўп тепаётган бўлса.
Мен нишонда турар эканман, одамлар буни муҳокама қилаверади. Буни шундайлигича қабул қилишим керак. Ҳар доим ўзимга шуни таъкидлаб келаман, - деди Жек Грилиш.
“Манчестер Сити” Англиянинг энг иқтидорли ярим ҳимоячиларидан ҳисобланган Жек Грилиш учун ўтган йили ёзда “Астон Вилла”га 117,5 миллион евро тўлаган эди. Янги жамоа ўтган футболчи кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти.
Фикрлар