Буларни “Манчестер Юнайтед” тўхтатиши керак

  • 13 август, 2020, 17:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа Лигаси чорак финалида  “Вулверхэмптон” устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонган “Севилья” мағлубиятсиз ўйинлари сериясини давом эттирмоқда.

Tecno

Хулен Лопетеги шогирдларини 19 та учрашувдан буён тўхтата оладиган жамоа топилмаяпти. Ҳозирча, бу натижа клуб учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

“Севилья” охирги маротаба 9 февраль куни Ла Лиганинг 23-тур учрашувида “Сельта”га 1:2 ҳисобида енгилган эди.

Энди испан клуби Европа Лигасининг ярим финал учрашувида “Манчестер Юнайтед” билан тўқнаш келади. Учрашув 16 август куни Кёльн шаҳрида бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!