Бунақа натижа Мессининг фаолиятида сўнгги 6 йилда илк бор кузатилмоқда

  • 15 февраль, 2020, 22:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Испания Ла Лигасининг 24-турида “Барселона” ўз майдонида “Хетафе”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Афсуски, каталонияликлар форварди Лионель Месси бу ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этди. Шу тариқа аргентинали юлдузнинг Ла Лигадаги голсиз серияси 4 та ўйинга етди.

Испаниялик журналист Педро Мартиннинг ёзишича бундай ҳолат Мессининг фаолиятида сўнгги 6 мавсумдан буён илк бор кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси бундан аввал «Бетис» (3:2), «Леванте» (2:1) ва «Валенсия»га (0:2) қарши ўйинларда ҳам гол ура олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!