Бунақа шармандалик бўлмаган: “Аякс” 124 йиллик тарихидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди

  • 7 апрель, 2024, 21:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон футболига бир қанча юлдузларни кашф қилиб берган “Аякс” жорий мавсумни муваффақиятсиз ўтказмоқда.

Tecno

Амстердамлик Нидерландия чемпионатининг 29-турида “Фейеноорд” жамоаси меҳмони бўлиб, қақшатқич мағлубиятга учради.

Учрашувда “Фейеноорд” футболчилари меҳмондўстлик кўрсатгани йўқ ва рақибни аяб ўтирмай, уларнинг дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритди.

Статистика билан шуғулланувчи мутахассисларнинг маълум қилишича, бу “Аякс” тарихидаги энг йирик мағлубият бўлди.

Бундан ташқари, ушбу баҳсда амстердамлик рақиб дарвозасига битта зарба йўллади. Мезбонлар эса, “Аякс” дарвозасига 30 маротаба тўп йўллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!