
Бунақаси 138 йил муқаддам содир бўлган эди
Кеча Евро-2020 саралашидан ўрин олган Англия - Чехия (5:0) учрашувида инглизлар таркибида бир вақтнинг ўзида 2та 18 ёшли футболчилар - Каллум Хадсон-Одои ва Жейдон Санчо ҳаракат қилди.
Эътиборлиси, бундай ҳолат Англия терма жамоаси тарихида сўнгги 138 йилда илк бор содир бўлди. Сўнгги бор 1881 йилнинг 26 февралида Уэльсга қарши баҳсда Англия терма жамоаси сафида Терстон Рострон ҳамда Жимми Браунларлар бир вақтда майдонга тушишган эди.
Фикрлар