Бунақаси 2003 йилдан буён кузатилмаган эди

Хабарингиз бор кеча бўлиб ўтган чорак финал белллашувларидан сўнг "Барселона" ва "Реал" ўзларининг Испания кубогидаги юришларини тўхтатишди. Нимчорак финалда эса "Атлетико" кубокни тарк этган эди.

Gracenote нашрининг ёзишича 2002/2003 йилги мавсумдан буён илк бор Испания кубоги ярим финалида юқорида номлари тилга олинган 3 та гранд клубсиз ўтадиган бўлди. Аниқроғи, уларнинг бирортаси сўнгги 17 йил ичида илк бор ярим финалга чиқа олмади.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб "Атлетико" 1/16 финалда "Леонесе"га, кейинроқ эса "Реал" 1/4 финалда "Реал Сосьедад"га, "Барселона" эса "Атлетик"га ютқазиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
07/02/2020 07:33
Мафия иши точно