Бунақаси бўлмаган: ПСЖ ёзда – еттита янги юлдузни олиб келади!

Европа Чемпионлар лигасини эрта тарк этган ПСЖ хўжайинлари келаси мавсум олдидан таркибни янгидан шакллантирмоқчи.

Ана шу мақсадда клуб мутасаддилари бир неча катта трансферларни амалга оширади. Бу ҳақда нуфузли L'Equipe нашри хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, дарвозабондан бошқа барча чизиқларга янги ижрочилар олиб келинади. Хусусан, таклиф этиладиган футболчилар рўйхатига “Вильярреал” ҳимоячиси Пау Торрес киритилди.

Шунингдек, ярим ҳимояга ПСВдан Иброҳим Сангаре, “Боруссия Мёнхенгладбах”дан Клаудио Коне трансфер қилинади.

Энг жиддий ўзгаришлар ҳужум чизиғида бўлади. Парижликлар “Манчестер Сити”дан Бернарду Силва, “Лион”дан Райан Шерки, “Наполи”дан Виктор Осимхен ва “Бенфика”дан Гонсалу Рамушни олиб келади.

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!