Бунақаси бошқа бўлмайди: “Реал” дарвозабонига жуда зўр иш чиқди!

Ўтган мавсум Тибо Куртуанинг оғир жароҳати туфайли “Реал”нинг асосий дарвозабонига айланган Андрей Лунин энди захира ўриндиғига қайтмоқчи эмас.

Украиналик голкипер “Қироллик клуби”дан кетиб, бошқа клубда биринчи рақамли дарвозабон вазифасини бажаришга тайёрлигини билдирган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Хосеп Гвардиола Лунинни “Манчестер Сити”га олиб келмоқчи. “Шаҳарликлар” Саудия Арабистонига кетишга яқин турган Эдерсонга муносиб ўринбосар қидирмоқда. Бразилиялик футболи ўрнини айнан Лунин босиши мумкин.

25 ёшли Лунин якунланган мавсумда барча турнирларда 31 маротаба майдонга тушди ва шу беллашувларнинг 12 тасини дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Мадридликлар билан яна бир йиллик шартномаси қолган дарвозабон Transfermarkt портали томонидан 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!