Бунақаси ЕЧЛда сўнгги 5 мавсумдан буён илк бор кузатилмоқда
Италия А Сериясининг бирорта клуби жорий мавсум Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқа олмади.
Эътиборлиси, бу сўнгги 5 мавсумдан буён илк бор содир бўлди. 1/8 финалда иштирок этган «Лацио», «Аталанта» ва «Ювентус» клубларидан ҳеч бири кейинги босқичга чиқа олмади.
«Ювентус» «Порту»га (1:2, 3:2), «Аталанта» «Реал»га (0:1, 1:3), «Лацио» эса «Бавария»га (1:4, 1:2) имкониятни бой берди.
Фикрлар