Бунақаси Мессининг фаолиятида иккинчи марта содир бўлди
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятида иккинчи марта “Олтин тўп” соврини учун номзодларнинг кучли учлигига ҳам кира олмади.

Таъкидлаш керакки, 31 ёшли аргентиналик футболчи билан бундай ҳолат сўнгги бор 2006 йилда содир бўлган эди. Шундан сўнг у 5 марта ушбу совринни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бу сафарги “Олтин тўп” хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модричга насиб этди. Месси эса 5-ўринда қайд этилди.