Бунақаси "Тоттенхэм" тарихида бўлмаганди

Англия Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган баҳсда "Тоттенхэм" "Вест Бромвич"ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳакам томонидан ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда "шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуриньо Сон ўрнига Дейн Скарлеттни ўйинга ташлади. Ёш футболчи ўша беллашув ўтказилаётган пайтда 16 ёшу 320 кунлик эди ва "Opta Sport" маълумотларига кўра, у 16 ёшида майдонда ҳаракат қилган "Тоттенхэм" тарихидаги илк футболчига айланди.

Англиялик ҳужумчи клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Маълумот учун, лондонликлар АПЛда 22 ўйин ўтказиб, турнир жадвалида 7-поғонани банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!