Бундай ҳолат Гвардиоланинг фаолиятида 2-марта содир бўлди

Хабарингиз бор кеча “Манчестер Сити” АПЛнинг 19-турида сафарда “Вулверхэмптон”га (3:1) имкониятни бой берди.

Шу тариқа Хосеп Гвардиола жамоаси бу мавсум “Вулверхэмптон”га икки марта мағлуб бўлди. Улар бундан аввал 6 октябрь куни ўз майдонларида 2:0 ҳисобида ютқазиб қўйишган эди.

Эътиборлиси, бундай ҳолат Гвардиоланинг фаолиятида 2-марта содир бўлди. Бундан аввал Гвардиола бошчилигидаги “Сити” 2016/17 йилги мавсумда “Челси”га ҳар иккала даврада ҳам мағлуб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!