Бундай шармандали натижа "Барселона" тарихида илк бор содир бўлди

"Барселона" ЕЧЛ чорак финал босқичида "Бавария"га имкониятни бой бермоқда (2:5, иккинчи бўлим). Эътиборлиси, каталонияликлар ўз тарихида илк бор ЕЧЛда бир таймда 4 та гол ўтказиб юборишди.

Шунингдек, Кике Сетьен шогирдлари жорий мавсум биринчи марта еврокубокда ўз дарвозасидан 4 та гол олиб чиқишди. Сўнгги бор "Ливерпуль" "Барса" дарвозасига 4 та тўп киритган эди.

Бундан ташқари, "кўк-анор ранглилар" тарихда илк бор ЕЧЛ доирасида бир учрашувда 5 та тўп ўтказиб юборишди. Қолаверса, "Барселона" биринчи бор ЕЧЛда ўз дарвозасидан 8 та тўп олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!