Бундай хабарни миш-миш дея олмайман - Достон Ҳамдамов нимани назарда тутмоқда?

“Пахтакор” клуби бу йил ҳам Ўзбекистон чемпиони ва кубок соҳиби бўлганидан кейин табиийки, жамоа аъзоларининг кайфияти жуда чоғ.

Муваффақиятларда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган Достон Ҳамдамов борасида ҳам охирги пайтларда турли хабарлар эшитиляпти.

Масалан, унга АҚШ клубларидан қизиқишлар бўлаётганини айтиш жоиз. Шу боис футболчи билан боғланганимизда, у финалдаги ғалаба, таклифлар ва Арвеладзе борасида sports.uzга ўз фикрларини билдирди.

- Биз финалга қаттиқ тайёргарлик кўргандик. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар, ўзимиз истаган натижага эришишни мақсад қилиб қўйгандик ва бунга эришиб, АГМКни мағлуб этдик. Бу ғалаба билан “Пахтакор” мухлисларини табриклайман. Келаси йили ҳам жамоамизни фаол қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан.

АҚШдан таклиф? Балки мен ҳақимда “Пахтакор” клубидагилар билан гаплашишгандир. Аммо ҳали ўзимга ҳеч ким таклиф билан чиққани йўқ. Тўғриси, бундай хабарни миш-миш ҳам дея олмайман. Ёки улар “Пахтакор” клубига алоқага чиқишган бўлса керак, яна билмадим.

Шота Арвеладзе менимча, “Пахтакор”да қолса керак. Ҳали кетиш режаси йўқ, деб ўйлайман. Яна билмадим, ҳаммасини вақт кўрсатади, - дея муносабат билдирди футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)