Бундеслига. 6 та гол урилган ўйинда "Бавария" ғалаба қозонди

Бундеслиганинг 19-турида "Бавария" "Вольфсбург" мехмони бўлди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Коман 5 дақиқа ичида дубл қилиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 19-дақиқада Мюллер рақиб дарвозасини ишғол қилгач, Камински 44-дақиқада жавоб голини урди. Иккинчи бўлимда Мусиала ҳамда Сванберглар ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Ҳисоб 2:4.

Шу тариқа, "Бавария" турнир жадвалидаги етакчилигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!