Бундеслига. Амалдаги чемпион ўз майдонида вице-чемпионни енгди (видео)

Хабарингиз бор кеча Германия Бундеслигасининг 10-турида мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган "Бавария" ўз майдонида вице-чемпион "РБ Лейпциг" клубини қабул қилди.

Жорий мавсум ҳам турнир жадвалида ҳам кучли учликда бораётган ушбу икки жамоа ўртасида кечган қизиқарли баҳс якунда мюнхенликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалаба эса Юпп Хайнкес шогирдларини мусобақа пешқадамига айлантирди. "Лейпциг" футболчилари эса ҳозирча 3-ўринни эгаллаб туришибди.

Қуйида ушбу ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни  томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!