Бундеслига. "Бавария" - "Боруссия" Дортмунд: Холанд 10 дақиқа ичида дублни расмийлаштирди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 24-туридан ўрин олган марказий - "Бавария" - "Боруссия" Дортмунд баҳсига хуш келибсиз! Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Бавария" камбэк эвазига ғалабани илиб кетди. Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+1'

    "Бавария"да 2 ўзгариш: Мюллер ўрнига Шупо-Мотинг, Сане ўрнига Люка Эрнандес ўйинга қўшилди.

  • 90+'

    Ўйиндаги тўхталишлар учун 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Роберт Левандовскидан хет-трик! Ҳали ўзига келиб улгурмаган "Боруссия"га бу муздай сув сепишдек гап бўлди! 4:2! Суперкамбэк!

  • 88'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария"дан камбэк! Леон Горецка тўпни боши билан дарвозага михлаб қўйди! Фантастика!!!

  • 86'

    Киммих амалга оширган бурчак тўпи ўта кучли чиқди.

  • 82'

    Никлас Зюленинг бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаши оқибатида хавфли вазият юзага келтирилди, тўп эса чап устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 82'

    Мюнхенликлар навбатдаги бурчак зарбасини ишлаб олишди.

  • 81'

    Киммих ўз нуқтасида.

  • 78'

    Гнабрининг қанотдан узатган тўпи юқорилаб кетди.

  • 77'

    Меҳмонлар сафида ўзгариш: Марко Ройс ўрнига Рейньер Жезус ўйинга қўшилади.

  • 75'

    Штефан Тиггес ҳужумда фол қайд этди.

  • 73'

    Гнабрининг саьй-ҳаракатлари эвазига "Бавария" яна бурчак тўпи ишлаб олди. Киммих тўп олдида.

  • 72'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 71'

    Йўқ, у ўйинни давом эттира олмайди. Жером Боатенг ўрнига Хави Мартинес ўйинга қўшилади.

  • 70'

    "Боруссия" Дортмунддан бирйўла 2 ўзгариш: Загаду ўрнига Бауза, Томас Дилейни ўрнига Жуд Беллингхэм ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Жером Боатенг майдонда ётибди. У жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 66'

    Узгариш: Кингсли Коман ўрнига Серж Гнабри ўйинга қўшилди.

  • 65'

    Кингсли Коман қўлидан келган барчасини қилди, бироқ сўнгги сонида унга ёрдам керак эди... тўп йўқотилди.

  • 63'

    Левандовски дарвозага осон зарба йўллади! Тўп дарвозадан бирозгина юқорилаб кетди!

  • 60'

    "Боруссия" Дортмунд 2 ўзгаришни амалга оширади: дубль муаллифи Холанд ўрнига Штефан Тиггес, Торган Азар ўрнига Юлиан Брандт ўйинга қўшилди.

  • 58'

    Марко Ройс қанотдан тўпни ичкарига етказиб берди, бироқ жамоадоши тўпни эгаллай олмади.

  • 54'

    Холандда барчаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 53'

    Ўйин тўхтатилди. Эрлинг Холанд майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 49'

    Киммихнинг унчалик кучли бўлмаган зарбасини дарвозабон енгил ҳаракати билан ушлаб олди.

  • 47'

    Торган Азарнинг зарбаси ўнг устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 46'

    Икки бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+'

    2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Дубль! 2-2! Роберт Левандовски совуққонлик билан пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди! Даҳшат! Мана бу классико!

  • 44'

    "Бавария" пенальти тепади! Бош ҳакам ВАРга мурожаатдан сўнг пенальти бор деб топди!

  • 43'

    Кингсли Коман жарима майдончаси ичида йиқитилди! "Бавария" пенальти тепиши мумкин! Ҳакам ВАРга мурожаат қилади.

  • 41'

    Холанд офсайдда қолиб кетди.

  • 40'

    Роберт Левандовски жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди! Қандай вазияаат!!! Зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 37'

    Киммих жарима майдончаси ичига тўпни узатди, тўп қайтди. Позицион ҳужум давом этади.

  • 34'

    Сане жамоадоши билан яхши пас ўйнай олмади. Тўп йўқотилди.

  • 32'

    Киммих ўзини босиб олиши зарур. У бундай қўполлиги учун карточка ҳам олиши мумкин эди, бироқ ундай бўлмади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 29'

    Тома Мёнье ҳам сариқ карточка олди.

  • 28'

    Ҳозиргина гол урган Роберт Левандовски қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 27'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб қисқарди!

    Саненинг узатмасидан кейин Левандовски бош билан зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

  • 25'

    Бу сафар Торган Азар воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 23'

    Лерой Саненинг узатмасига жамоадоши бормади. У ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.

  • 21'

    Роберт қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин тўп ўнг бурчак ёнгинасидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 19'

    Левандовскининг бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 17'

    Лерой Саненинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 14'

    Альфонсо Дэвис жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Аммо меҳмонлар уни узоқлаштирди.

  • 11'

    Тўп яна Холандга келиб тушди. Бироқ бу сафар ҳимоячилар уни зарарсизлантиришга эришди.

  • 9'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Холанддан дубль!

    Торган Азарнинг узатмасидан кейин Эрлинг Холанд Нойерни иккинчи бор ранжитди.

  • 7'

    Сане - Горетцка тандемини дортмундликлар зарарсизлантиришга муваффақ бўлди.

  • 5'

    Эмре Жан ўйин қоидасини бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 4'

    Гол ўтказиб юборган мюнхенликлар фаолликни оширди.

  • 2'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Холанд ҳисобни очди!

    Тўпни қабул қилиб олган Эрлинг дарвозанинг ўнг бурчагини аниқ нишонга олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!