Бундеслига. “Бавария” мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади
Ads

Ҳозиргина Мюнхендаги “Альянц-Арена” стадионида Германия Бундеслигаси 1-туридан ўрин олган “Бавария” хамда “Байер” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Зюле ҳисобни очди. Орадан яна 9 дақиқа ўтиб эса Толиссо ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 52-дақиқада Левандовски пенальтини  аниқ амалга оширди ва ҳисобни йирик кўриниш ҳосил қилишини та`минлади.

Бироқ Мехмеди томонидан киритилган жавоб голи меҳмонларни йирик мағлубиятдан сақлаб қолди – 3:1.

Германия Бундеслигаси. 1-тур

Бавария – Байер 3:1 (2:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 9 Зюле, 2:0 – 18 Толиссо, 3:0 – 52, пенальти Левандовски, 3:1 – 65 Мехмеди.

Бавария – Ульрайх, Хуммельс (Рафинья, 62), Зюле, Алаба, Толиссо, Киммих, Видаль, Руди, Рибери (Коман, 77), Мюллер (Роббен, 61),Левандовски.

Байер – Лено, Та, Венделл, Хенрихс, Бельараби, Бендер (Драгович, 46), Арангис (Кампль, 61), Кор, Бэйли (Брандт, 46), Мехмеди, Фолланд.

Огоҳлантиришлар: Кор (8), Арангис (52), Видаль (63).