Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида камбэк қурбони бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бундеслиганинг 33-туридан ўрин олган "Бавария" - "Лейпциг" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар кичик камбэк қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Гнабри 25-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Лаймер, Нкунку ва Собаслаи жавоб голларини уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 

Ўз майдонида енгилган "Бавария" турнир жадвалида 68 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Аммо "Боруссия" мазкур турда ғалаба қозонса, биринчи ўринга дортмундликлар чиқиб олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!