Бундеслига. "Бавария" йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди
Бундеслиганинг 20-турида "Бавария" "Бохум"ни қабул қилди. Унда мюнхенликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мағлубиятсиз сериясини 19 тага етказди. Нагельсманн шогирдлари сўнгги бор 17 сентябрда "Аугсбург"га қарши ўйинда мағлуб бўлган эди.
Беллашувда голларга Мюллер, Коман ва Гнабри муаллифлик қилди. Меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлмади.
Шу тариқа, "Бавария" турнир жадвалидаги етакчилигини сақлаб қолди.
Фикрлар