Бундеслига. "Боруссия" Д - "Хоффенхайм": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Германия Бундеслигаси 21-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Хоффенхайм" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Рудининг узатмасидан кейин зарба берган Гачиновичнинг уриниши бироз ноаниқ кетди.

  • 90+2'

    Мият Гачинович огоҳлантирилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Мунас Даббур ўз ўрнини Роберт Сковга бўшатиб берди.

  • 85'

    Мунас Даббурга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 83'

    Ўйин кескин курашлар остида давом этмоқда.

  • 81'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ҳисобни тенглаштирди!

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Холанд дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 78'

    Майдон эгаларининг ҳужумлари тобора хавфлироқ тус олиб бормоқда.

  • 75'

    Махмуд Дауднинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 72'

    Стефан Пошга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 70'

    Эмре Жаннинг узатмасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 67'

    Рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун Себастьян Руди огоҳлантирилди.

  • 64'

    Кадерабек ўз ўрнини Гачиновичга бўшатиб берди.

  • 61'

    Қоидага зид ҳаракат қилган Стефан Пош сариқ карточка ишлаб олди.

  • 60'

    Ройс, Дауд ва Мукоко захирадан ўйинга ташланди. Улар ўрнига Рейна, Дилейни ҳамда Брандт майдондан олинди.

  • 59'

    Холанднинг иккинчи голи ҳам ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бекор қилинди. Ҳакам ВАРни кўриш орқали бунга ишонч ҳосил қилди.

  • 57'

    Флориан Гриллич сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 55'

    Рудининг узатмасини "Боруссия" ҳимояси узоқлаштирди.

  • 53'

    Мунас Даббур огоҳлантирилиши мумкин эди. Ҳакам оҳзаки тушунтириш билан чекланди.

  • 51'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Хоффенхайм" ҳисобда олдинга чиқиб олди!

    Бош билан зарба йўллаган Ильхас Бебу дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 49'

    Рудининг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга муваффақ бўлди.

  • 48'

    Ҳимояга қайтган Ҳоланд қоида бузишга мажбур бўлди. Ҳакам меҳмонлар фойдасига стандарт вазият белгилади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Майдон марказида тўп Беллингемнинг қўлига тегиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 40'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 38'

    Жиованни Рейнанинг узатмаси манзилга аниқ етиб бормади.

  • 35'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни дортмундликлар узоқлаштирди.

  • 34'

    Ильхас Бебунинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегган ҳолда майдонни тарк этди.

  • 31'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Хоффенхайм" ҳисобни тенглаштирди!

    Рудининг узатмасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Мунас Даббур чап бурчакни ишғол этди.

  • 29'

    Холанд ҳисобдаги фарқни оширди. Бироқ ҳакам голни инобатга олмади.

  • 27'

    Себастьян Руди рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун огоҳлантирилди.

  • 24'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ҳисобни очди!

    Санчо жамоасининг ажойиб комбинациясини гол билан якунлади.

  • 23'

    Бебунинг бу сафарги уринишига аниқлик етишмади.

  • 21'

    Рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Томас Дилейни огоҳлантирилди.

  • 20'

    Кристоф Баумгартнер рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 18'

    Ильхас Бебуни "Боруссия" ҳимоячилари тўхтата олмади. Бироқ унинг зарбаси кучсиз чиқди.

  • 15'

    Рақиб ҳужумини Матс Хуммельс қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди.

  • 13'

    Рудининг узатмасидан кейин Хитцнинг йўллаган зарбаси баланддан ўтиб кетди.

  • 10'

    Ҳоланд ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбасига куч етишмади.

  • 8'

    Жамоадоши узатган тўпга Санчо бироз ета олмади.

  • 6'

    "Асаларилар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 3'

    Илк дақиқалардан меҳмонлар фаол ўйин намойиш этмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!