Бундеслига.
Ads

Германия чемпионати 11-туридан ўрин олган бир неча ўйин ўз якунга етди.

"Боруссия М" жамоаси ўз майдонида "Кёльн" билан баҳс олиб борди. Аввалига гладбахликлар ҳисобни очди. Аммо "Кёльн" ҳисобни тенглаштиришга, ўйин якунида эса ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлди — 2:1.  

Яна бир ўйинда "Вольфсбург" ўз уйида "Шальке-04"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Қолган натижалар билан қуйида танишинг. 

Боруссия М – Кёльн 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 32 Штиндль, 1:1 – 59 Модест, 1:2 – 90 Риссе.

Майнц – Фрайбург 4:2 (2:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – 15 Бунгерт, 2:0 – 20, пенальти Малли, 2:1 – 67 Грифо, 3:1 – 82 Белль, 3:2 – 85 Петерсен, 4:2 – 90 Онисиво.

Вольфсбург – Шальке-04 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 82 Горетцка.

Аугсбург – Герта 0:0 (0:0, 0:0)

Дармштадт – Ингольштадт-04 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 68 Хартманн.