Бундеслига. "Боруссия" ва "Аугсбург" ўйинида 7 та гол урилди

Германия Бундеслигасининг 16-тури доирасидаги "Боруссия" Дортмунд ва "Аугсбург" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур беллашувда "арилар" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дортмундликлар сафидан Жуд Беллингем, Нико Шлоттербек,  Байно-Гиттенс ва Жованни Рейна гол киритди. Меҳмонлардан эса Арне Майер, Демирович ва Давид Чолина ўз номини таблога ёздириб қўйди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!