Бундеслига. ЕЧЛдан чиқиб кетган "Бавария" "Майнц" дарвозасига жавобсиз 6 гол киритди
Ҳозиргина Германия Бундеслигаси 26-туридан ўрин олган "Бавария" ҳамда "Майнц" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Мюнхендаги "Альянц-Арена" стадионида кечган учрашувда мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритишди. Голларга Роберт Левандовски, Хамес Родригес (2 та), Кингсли Коман (2 та) ва Альфонсо Дэвислар муаллифлик қилишди.
Шу тариқа ЕЧЛдаги юришини 1/8 финалдаёқ якунлаган Нико Ковач шогирдлари ўз очколари сонини 60 тага етказиб олди кўшимча кўрсаткичларга кўра, "Боруссия" Дортмундни ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Бавария
| Бундеслига 26-тур 17/03/2019, 22:00
6 :0 ![]() Тугади | Майнц 05 |
Стадион: Allianz Arena 75000 томошабин Бош ҳакам: Frank Willenborg |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар