Бундеслига клублари Чемпионшипдан ҳужумчи олиб келишмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Бирмингем Сити”  ҳужумчиси Марвин Дукшга Бундеслига клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. 32 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда “Бирмингем” сафида Чемпионшипда 33 та ўйинда 10 та гол ва 2 та ассист қайд этди.

Унинг барқарор ўйинлари Германия клублари эътиборини тортган. Маълумотларга кўра, бир нечта Бундеслига жамоалари тажрибали немис ҳужумчисини кузатишмоқда. Айниқса, унинг гол уриш қобилияти ва тажрибаси муҳим устунлик сифатида баҳоланяпти.

Марвин Дукш аввал ҳам Германия чемпионатида  “Вердер” сафида ўйнаган ва Бундеслига муҳитини яхши билади. Шу сабаб унинг Германияга қайтиши эҳтимоли юқори.

Ҳозирча расмий музокаралар ҳақида маълумот йўқ, аммо ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи атрофида ҳаракатлар кучайиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!