Бундеслига клублари ўзаро келишиб олишди

Бундеслига ва иккинчи Бундеслига ўйинлари 30 апрелдан олдин давом эттирилмайди. Коронавирус пандемияси фонида бугун мазкур икки лигада ўйновчи клублар йиғилишда бир овоздан мусобақаларни 30 апрелга қадар бошламаслик бўйича қарор қабул қилишди. Шу тариқа, лига президиумининг тавсияларига амал қилишди.

Бугунги йиғилишда келгуси ҳафта ва ойлар учун мумкин бўлган сценарийлар ҳам тақдиим этилди. Келгуси фавқулодда йиғилиш 17 апрелда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Айни вақтга келиб, Германияда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 63 мингдан ошиб кетди ва 645 киши COVID-19  туфайли вафот этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!