Бундеслига. Мавсумнинг энг яхши 11 футболчиси аниқланди

"ESPN" нашри Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий жамоа тузди. Унга кўра, Германия вице-чемпионлари таркибидан рамзий терма жамоага ҳимоячилар Нико Шлоттербек ва Рафаэль Геррейро ҳамда ярим ҳимоячи Жуд Беллингем кирди.

Ўтган мавсумнинг энг яхши ўн бир футболчисининг тўлиқ рўйхати қуйидагича кўринади:

Дарвозабон: Фредерик Реннов ("Унион")

Ҳимоячилар: Жереми Фримпонг (“Байер”), Вилли Орбан (“Лейпциг”), Нико Шлоттербек, Рафаэль Геррейро (“Боруссия" Дортмунд);

Ярим ҳимоячилар: Мусса Диаби (“Байер”), Жуд Беллингем (“Боруссия” Дортмунд), Жошуа Киммих, Серж Гнабри (“Бавария”)

Ҳужумчилар: Кристофер Нкунку (“Лейпциг”), Рандал Коло-Муани (“Айнтрахт”).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!