Бундеслига раҳбарияти чемпионат ўйинларини хорижда ўтказишга қарши

Бундеслига бош директори Кристиан Зайфертнинг сўзларига кўра чемпионат ўйинларини мамлакат ташқарисида ўтказиш уларнинг режасига кирмайди.

“Менинг назаримда миллий чемпионат ўйинларини хорижда ўтказиш биринчи навбатда мухлислар ва футболчилар учун ҳурматсизлик бўлади. Бу ерда гап еврокубоклар учун кураш олиб борадиган қайсидир жамоанинг ёки лигада жон сақлаш учун курашаётган клубнинг тақдирини ҳал қиладиган очколар ҳақида кетмоқда”, - дейди Зайферт.

Эслатиб ўтамиз, чемпионат ўйинларини хорижда ўтказиш ғоясини кучли бешлик чемпионатлари орасида Ла Лига раҳбарияти биринчи бўлиб амалда қўллашларини маълум қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!