Бундеслига юлдузи “Реал”га ўтади. Фақат биргина шарти бор

“Байер” плеймейкери Кай Хаверц ўз жамоасига шарт қўйди.

Унга кўра, футболчи яна бир мавсум Леверкузенда қолади. “Байер” эса унинг янги жамоа, яъни “Реал” билан шу ёзнинг ўзида ҳамкорлик бўйича келишиб олишига қаршилик қилмайди.

Бу вариант “Реал”ни ҳам қониқтиради. Чунки пандемия таъсирида келиб чиққан иқтисодий муаммолар туфайли мадридликлар ёзда катта трансферларга қўл уролмайди. Шунинг учун “Реал” раҳбарияти ўзи керак бўлган Холанд, Мбаппе каби истеъдод эгалари билан ёзда келишувга эришиб, бир йилдан кейин трансферни амалга оширишни режалаштиряпти.

“Байер” футболчисини 115 миллион еврога баҳоламоқда. Агар жамоа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса, бу суммани пасайтиришга ваъда берган.

efbb4ba0-5091-11e9-9c40-d77a8b7c8b22_0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!