Бундеслигада асосий жанг. "Лейпциг" - "Бавария": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихломандлари! Германия Бундеслигаси 27-туридан ўрин олган марказий учрашув - "Лейпциг" - "Бавария" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Бавария" Горецканинг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритиб, чемпионлик учун катта қадам ташлади. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Ўзгариш: заҳирадан майдонга тушган Поулсен яна заҳирага қайтади. Унинг ўрнига ўйинни Ибраҳим Конате тугаллаб қўяди.

  • 86'

    Ўта тартибли ҳимояланаётган "Бавария"га қарши "Лейпциг"нинг навбатдаги бурчак зарбаси ҳам иш бермади.

  • 83'

    Бурчакдан тўпни "Лейпциг" ўйинга киритиб беради.

  • 82'

    Люка Эрнандес сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 81'

    Ўзгариш: Лерой Сане ўрнига Хави Мартинез ўйинни давом эттиради.

  • 77'

    Ажойиб сейв! Мюллернинг пастги чап бурчакка берган зарбасини Гулачи бартараф эта олди.

  • 75'

    Мусиала жарима майдончаси ичига тўпни ажойиб тарзда ташлаб берди, бироқ қулай имкониятдан фойдаланадиган футболчи топилмади.

  • 74'

    "Лейпциг"да ҳам ўзгариш: Дани Ольмо ўрнига Юссуф Поулсен, Александр Сорлот ўрнига Амаду Ҳайдара ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 72'

    "Бавария"да 2 ўзгариш: Кингсли Коман ўрнига Серж Гнабри, гол муаллифи Леон Горецка ўрнига эса Жамал Мусиала ўйинга қўшилди.

  • 68'

    "Лейпциг"нинг навбатдаги бурчак зарбаси ҳам ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 64'

    Нкунку бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 62'

    Упамекано сариқ карточкалари сони 5 тага етиб келгани боис, навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади.

  • 61'

    Дайо Упамекано сариқ карточка билан жазоланди.

  • 60'

    Бурчакдан тўпни "Лейпциг" ўйинга киритиб беради.

  • 59'

    Забицер жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди, палапартиш ҳужум бурчак тўпи ишлаб олиниши билан якунланди.

  • 55'

    Горецканинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. Тўпни Гулачи ўйинга киритади.

  • 53'

    Дани Ольмо офсайдда қолиб кетди.

  • 50'

    Забицернинг жарима майдончаси ичига узатмасига аниқлик етишмади.

  • 47'

    Киммих амалга оширган бурчак тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 46'

    "Лейпциг"да ўзгариш: Эмиль Форсберг ўрнига Кльюйверт ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Танаффус.

  • 45+'

    1 дақиқа вақт қўшиб берилди

  • 44'

    Навбатдаги бурчак тўпи. Киммих уни ижро этади.

  • 43'

    Бурчакдан тўпни Киммих ўйинга киритиб берди, бироқ жамоадошлари уни тушунмади.

  • 42'

    Мюллер офсайдда қолиб кетди.

  • 38'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Суперкомбинация! Мюллер жарима майдончаси ичида 2 ҳимоячини алдаб ўтди ва ажойиб позицияда турган Горецкани топиб, унга тўпни етказди! Леон "Скоре"цка эса кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди! 0-1!

  • 37'

    Марсел Забицер қўполлиги учун сариқ карточка олди.

  • 34'

    Дани Ольмо тўпни қанотдан жарима майдончаси ичига етказди, бироқ унга ҳеч ким эга чиқа олмади.

  • 33'

    Қўпол фоли учун Жошуа Киммих сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 30'

    Шупо-Мотинг жарима майдончаси ичида ажойиб позиция танлаган эди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 28'

    Коман тўпни Мюллерга етказди, дарвозабон эса Томас тўпни эгаллагунга қадар уни эгаллаб олди.

  • 26'

    Мукиэле сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 23'

    Команнинг дриблинги "Лейпциг" ҳимоячиларига иш бермади, ажойиб ҳаракат.

  • 20'

    Нкунку офсайдда қолиб кетди.

  • 18'

    Зюле агрессив ўйнади. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 15'

    Бурчакдан тўпни Киммих ўйинга киритиб беради.

  • 14'

    Шифокорларнинг ёрдами самара берди. У ўйинни давом эттира олади.

  • 12'

    Норди Мукиэле майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Ўйинни давом эттира олса керак.

  • 11'

    Кристофер Нкунку бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. "Бавария" ишонч билан ҳимояланмоқда.

  • 9'

    Саненинг жарима майдончаси ичига амалга оширган кросси ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 7'

    Горецка қўполлик эвазига рақибини тўхтатиб қолди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 5'

    Кингсли Коман офсайдда қолиб кетди.

  • 3'

    Жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Тайлер Адамс тезкорлик билан узоқлаштирди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!