Бундеслигада футболчилар махсус ниқоблар тақиб ўйнаши мумкин

Германияда мавсумни давом эттириш бўйича турли вариантларни кўриб чиқишда давом этмоқда. SPIEGEL тарқатган хабарга кўра, Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги чемпионатни давом эттиришнинг 2 та вариантини таклиф қилмоқда.

Биринчи вариант - мавсум охиригача барча футболчилар ва мураббийлар учун кенг қамровли карантин ташкил қилиш. Гап катта меҳмонхона ҳақида кетяпти.

Иккинчи вариант - оғиз ва бурунни ниқоблар билан ҳимоя қилиш. Бу оддий ниқоблар эмас, бу турдаги ниқоблар юзда сирғалмаслиги керак бўлган маълум бир стандартдаги ниқоблардир. Бу ниқобларни таққан футболчилар унга қўллари билан тегишга мажбур бўлмаслиги лозим. Агар қайсидир футболчининг ниқоби тушиб кетса, у ҳолда ўйин тўхтатилади ва футболчига уни тартибга солиши учун вақт берилади. Футболчилар ниқобларни ҳар 15 дақиқада, бир-бирларидан 1,5 метр масофа сақлаган ҳолда алмаштиришлари талаб этилади. Гол нишонлаш пайтида ҳар қандай жисмоний тегиниш сариқ карточка билан огоҳлантирилади.

Бундан аввалроқ, Бундеслига ўйинлари 9 майдан давом эттирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!