Бундеслиганинг 4 карра чемпиони банкротга учради

Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тез орада банкротга учраганини эълон қилиши кутилмоқда.

Тўрт карра Германия чемпиони яқин кунларда Кайзерслаутерннинг округ судига ариза беришни режалаштирмоқда.

Хабар қилинишича, клубнинг қарийб 24 миллион евро қарзи бор ва келгуси мавсум лицензияси учун 15 миллион евро атрофидаги маблағ талаб қилинади.

"Кайзерслаутерн" раҳбарияти клубнинг молиявий муаммоларини ҳал қилиш учун сармоядорларни фаол равишда қидирди, аммо натижа бўлмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)