Бундеслиганинг икки клуби Франция терма жамоаси аъзоси учун кураш бошлади
Ads

"Марсель" клуби ярим ҳимоячиси Флориан Товен фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли франциялик футболчига "Бавария" ва "Байер" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Товенга “Милан”дан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Товен жорий мавсум “Марсель” сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 50 млн еврога баҳоланмоқда.