Бунга Перес ҳам ишонмаганди

"Манчестер Сити" раҳбари "Реал" билан Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувини Флорентино Перес билан бирга томоша қилганини эслади. 

1/2 финалнинг илк ўйинида "Сити" ўз майдонида 4:3 ҳисобида зафар қучганди. Жавоб баҳсида "шаҳарликлар" 90-дақиқада 1:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, якунда 2 та гол ўтказиб юборди ва экстра таймларда "қаймоқранглилар" учинчи голни урган. 

"Флорентино Переснинг ёнида бўлиш мен учун жуда қийин эди. У 82-дақиқа мени ғалаба билан табриклади. Футболда баъзида шундай бўлади", - деди "Сити" раҳбари Ҳалдон Ал Муборак.




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!