Буни “Барса”га Хави ўргатди

  • 4 сентябрь, 2022, 23:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Севилья” майдонидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Tecno

Хави Эрнандес ўтган йилнинг ноябрь ойида Рональд Кумандан жамоани қабул қилиб олганидан бери каталонияликлар сафар учрашувларида бирор маротаба мағлуб бўлгани йўқ.

Шу тариқа, “Барселона”нинг Хави қўл остидаги бу серияси 16 та учрашувга етди. Бу вақт мобайнида жамоа рақиб майдонида 11 та учрашувда зафар қучган ва беш маротаба дуранг қайд этган.

Хави бош мураббийлигидаги “Барселона” ўз майдони “Камп Ноу”да тўрт маротаба мағлубият аламини тотиб кўрди ва бу учрашувларда рақиб дарвозасига умуман йўл топа олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!