"Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви олдидан "қалдирғочлар" президенти жамоа аъзолари билан учрашди

  • 10 ноябрь, 2022, 18:33
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 26-турида "Бунёдкор" амалдаги чемпион "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Чемпионлик масаласини ҳал этиб бериши мумкин бўлган учрашув олдидан "қалдирғочлар" президенти Меҳриддин Абдуллаев жамоа аъзолари билан учрашди:

Tecno

"Суперлиганинг сўнгги турларини ишончли ўтказаётган "Бунёдкор" йилни кўтаринки кайфиятда якунлашни мақсад қилган. "Йил ўйини" дея таъриф берилаётган мавсумнинг охирги баҳсида "қалдирғочлар"нинг рақиби мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ҳисобланади. "Пойтахт дербиси" доимо жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнидан қатъий назар қизиқарли, ҳужумкор ва томошабоп ўтади. Агар бу дерби чемпионлик тақдирини ҳал қилса, унинг муҳимлик аҳамияти янада ошади.

9 ноябрь куни "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бошқарув раиси, "Бунёдкор" футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев "Бунёдкор"га ташриф буюрди. Иван Бошкович мураббийлигидаги "қалдирғочлар" билан учрашган Меҳриддин Раззоқович даставвал сўнгги турлардаги ўйин ва натижалар бўйича фикр билдириб, мавсумни яхши кайфиятда якунлаш зарурлигини эслатиб ўтди. "Йил ўйини" ҳисобланган "Бунёдкор" – "Пахтакор" учрашувида ҳам ғалаба қозониш шартлигини таъкидлар экан, албатта дербидаги ютуқ эътиборсиз қолдирилмаслигини маълум қилди. Бунинг учун шунчаки мавсумнинг якуний баҳсида ғалаба қозониб, мухлисларини хурсанд қилиш кифоя!

Ташрифнинг иккинчи қисмида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилаётган "Бунёдкор" стадионини кўздан кечирган Меҳриддин Раззоқович ишчи ходимлар билан яқиндан суҳбатлашди. Майдон ва майсанинг ҳолати, олиб борилаётган ишларни ижобий баҳолаган Меҳриддин Абдуллаев масъул мутахассисларга керакли кўрсатма ҳамда тавсияларни берди",-дея хабар бермоқда "Бунёдкор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!