"Бунёдкор" 14 йилдан бери ўз майдонида "Металлург"га ютқазмаяпти!

Бугун Суперлиганинг 8-тур ўйинлари бошланади. Тошкентда “Бунёдкор” клуби ўз уйида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.

Биласиз, охирги пайтларда “Бунёдкор” мағлубиятларга учраётгани сабабли мухлислар натижалардан норози. Бугунги баҳс икки жамоа учун ҳам ўта муҳим.

Аммо ўзаро учрашувларда катта устунлик “Бунёдкор” томонида. Шу кунгача ўтказилган 32 та учрашувнинг 24 тасида “Қалдирғочлар”нинг қўли баланд келган. “Металлург” эса фақат 4 та ўйиндагина рақибини енгга олган холос ва яна 4 та учрашувда дуранг кузатилган. Тўплар нисбатида ҳам тафовут шунга яраша катта – 61:25.

Лекин “Металлург” учун “Бунёдкор” майдонида ғалаба қозониш ўта мураккаб бўлиб қолган. Боиси, бекободликлар сафарда фақат 2007 йилдагина ғолиб чиққан. Ўшанда “Қурувчи” номи билан қатнашадиган клуб илк мавсумида ўз майдонида “Металлург”га 1:2 ҳисобида ютқазган. Шундан буён “Бунёдкор” ўз майдонида бу рақибига умуман ютқазмай келяпти. Агар ўша статистикага ишонадиган бўлсак, бугун ҳам “Бунёдкор” ютиши керак...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!