"Бунёдкор-2" дарвозабони кетма-кет иккинчи ўйинда пенальтини қайтарди

Бугун Про-лиганинг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Тошкентда "Бунёдкор-2" жамоаси "Яшнобод"га қарши майдонга тушди. Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.

Учрашувнинг 90-дақиқасида "Яшнобод" футболчиси Аббос Омонов "Бунёдкор-2" дарвозасига белгиланган пенальтидан фойдалана олмади. "Қалдирғочлар" посбони Акобир Қаюмов ушбу зарбани бартараф этди. Эътиборлиси шундаки, Қаюмов 1-турда ҳам "Раш-Милк" ўйинчиси томонидан амалга оширилган 11 метрли жарима зарбасини бартараф эта олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!